Get Mystery Box with random crypto!

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 205.42K
Kanalning ta’rifi

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган!
Манба: Savollar.islom.uz | Islom.uz
Савол йўллаш! 👉 Savollar.islom.uz
Реклама: @Reklamauchun_manzil

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2024-04-26 09:07:37
Қизингиз борми? Унда совғани беришни қизингиздан бошланг

Агар болаларга атаб бирор нарса олиб келсангиз, тарқатишни энг олдин Қизлардан бошланг. Чунки қиз бола таъсирчан, кўнгли нозик, салга хафа бўлиб қоладиган бўлади. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан бундай ҳадис бор: «Ким қиз болаларни хурсанд қилса, Аллоҳдан қўрқиб йиғлагандек бўлади, ким Аллоҳ таолодан қўрқиб йиғласа, Аллоҳ таоло унинг баданига дўзах ўтини ҳаром қилади»

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
---------------------

МУҲАММАД ИСМИ. #САВОЛ: Бир домлани Муҳаммад исми қўйилган болани уришса ёки қарғаса 4 мазҳабда кофир бўлади ва хотини талоқ бўлади деганини эшиттим. Шундай бўлиши мумкинми?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/19344
65.5K views06:07
Ochish/sharhlash
2024-04-26 08:20:37
Таъмирланган хонадонлар

Бўлиб тўлаш 10 йилга

Ойлик тўлов 6 500 000 сўмдан

Уйларни кўриш
43.8K views05:20
Ochish/sharhlash
2024-04-26 07:54:00
ҚАБР АЗОБИДАН НАЖОТ БЕРУВЧИ АМАЛЛАР

1. Ота-онага яхшилик қилиш.
2. Намоз.
3. Рамазон рўзаси.
4. Ҳаж ва умра.
5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.
6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.
7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.
8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.
9. Доимо таҳоратли юриш.
10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.
11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.
12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).
13. Ҳусни хулқ.
14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд.
15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.
16. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни кўп айтиш.
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505
54.1K views04:54
Ochish/sharhlash
2024-04-26 07:28:07
10 йиллик грижадан қутилдим!

ZEXTRA ичиб грижадан шифо топган беморимиз билан суҳбатлашдик.

Сизда ҳам бўғимлар ва бел билан боғлиқ муаммолар борми?

ВИДЕОНИ АЛБАТТА КЎРИНГ!

Турли ҳил химикатларсиз, табиий ва ҳалол, дунё тан олган маҳсулот!

Ҳозироқ малакали мутахассисимиз билан боғланиб буюртма қилинг

+998996121222

Онлайн буюртма
@TibomedShifoolami

Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар @Zextrauz
38.6K views04:28
Ochish/sharhlash
2024-04-26 05:33:07
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!


ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
112.6K views02:33
Ochish/sharhlash
2024-04-20 22:47:06 ​​​​ТАҲОРАТ ОЛИБ ЁТИШНИНГ ОЛТИ ФАЗИЛАТИ

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким пок ҳолида ухласа, унинг ҳақига бир фаришта: «Аллоҳим, бу бандангни мағфират қил. Чунки у пок ҳолида ухлади», дейди»
(Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мўмин банда Аллоҳни зикр қилиб, пок ҳолида ухласа ва кечаси туриб, Аллоҳдан дунёю охират яхшилигини сўраса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини, албатта беради», дедилар.
(Имом Абу Довуд ривояти).

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.
Уламолар: «Уйқуга ётишдан олдин олинган таҳоратни ўлимга тайёргарликнинг дастлабки қадами» дейдилар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади:
«Таҳорат олиб ётган ҳолида вафот этган кишининг руҳи таҳоратли ҳолда қайта тирилади».
(Фатҳул Борий, Умдатул Қорий)

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.
Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким таҳорат олиб ўрнига ётса, яхши туш кўради».
(Фатҳул Борий).
Муҳаммад Закариё Кандеҳлавий раҳматуллоҳи алайҳи бундай дейди: «Таҳорат олган ҳолда ухлашга ётиш, ёмон туш кўришдан сақлайди» (Тақрир Буҳорий).

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.
Ал-Ижлий айтади: «Ким таҳорат олган ҳолида Аллоҳ таолони зикр қилиб ўрнига ётса, то уйғонгунига қадар Аллоҳ таолонинг ибодатида қоим бўлганлар савобига мушарраф бўлади».
(Фатҳул Борий).

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.
Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади:
«Қачон мўмин банда ухласа, унинг руҳи Аршга кўтарилади. Агар банда таҳоратли ҳолида ётган бўлса, унинг руҳига Аршда Аллоҳ таолога сажда қилишига ижозат берилади»
(Ибн Муборак Китабуз-Зуҳд, Фатҳул Борий).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат устига таҳорат қилса, Аллоҳ унга ўнта (савоб) яхшилик ёзади», деганлар.
(Имом Абу Довуд ривояти).
Ҳазрат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра: “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради», дедилар».
(Имом Муслим ривояти).

Даврон Нурмуҳаммад тайёрлади

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
71.3K views19:47
Ochish/sharhlash
2024-04-20 14:24:02
Ишончли ва сифатли Умра зиёратига бормоқчи бўлганлар учун апрел ойидаги рейсларимиз!


14 кунлик умра зиёрати!

23-25-30-апрел
Нархи: 1100$

Йўналиш:
Тошкент — Мадина
Тўғридан тўғри рейс


Пакетга қуйидаги хизматлар киради:
- Бориш ва келиш учун авиа чипталар;
- Расмий виза;
- Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар.
- Мадинада 2 маҳал, Маккада 3 маҳал иссиқ таомлар;
- Тажрибали элликбоши;
- Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар
- Транспорт хизмати
- Тиббий суғурта
- Қизил денгиз саёҳати.

- Зам-зам 5л
- Қуръон, сумка, нимча, бежик


Жойлар сони чегараланган!

Мурожаат учун:
+998954555553
+998976555553
+998886555553
+998978555553
@Ramazon_muloqot

Ҳамкорлик учун:
+998882999992

Каналга қўшилиш учун:
https://t.me/Ramazon_Travel
24.3K views11:24
Ochish/sharhlash
2024-04-20 14:22:57 ​​​​НОЗИК ХИЛҚАТ

- Қачон сен ҳақиқий эркак бўлсанг, шунда аёлинг ҳам чинакам аёл бўлади.

- Қачон сен подшоҳ бўлсанг, шунда аёлинг малика бўлади.

- Қачон сен мадраса бўлсанг, шунда аёлинг иқтидорли ўқувчинг бўлади.

- Қачон сен ҳамиятли, рашкли бўлсанг, шунда аёлинг иффатли ва ҳаёли бўлади.

- Ўзинг ҳеч нарса бўла туриб, аёлингдан ҳамма нарса бўлишини талаб қилма!

- Аёл шундай хилқатки, унга инфоқ қилганингда, танасидаги очлик ҳисси йўқолиб, сени дуо қилади.

- Аёл шундай хилқатки, агар йиғласанг, бошингни кўксига қўйиб, сенга тасалли беради.

- Аёл шундай хилқатки, агар уни севсанг, қалбидан жой оласан.

- Аёл омонат бўлиб, эъзоз ва ҳимоя учун яратилгандир.

- Аёл инсон шахсияти шаклланадиган илк мадрасадир.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
-------------------

АЁЛ СОЧИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри? ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
33.6K views11:22
Ochish/sharhlash
2024-04-20 14:22:41 ​​УЙҚУДА БОСИНҚИРАШ

@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:

Ассалому алайкум! Менинг қизлик ота уйимда онам ва синглимни гохида кечалари бир оғир нарса босар экан. Фақат иккалаларини бошқалар бунга ишонишмайди. Ўзимда хам яқинда шундай холат бўлди. Онам намоз ўқиб кейин уйқуга ётади. Хар намоздан кейин Қуръон тиловат қилади, уйқуга кетгунча дуо хам қилиб ётади. Барибир ўша холат бўлавераркан. Нега шундай бўлар экан деб хайрон бўлади. Ёлғиз ётгани қўрқиб қолган.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Эрталаб ва кечқурунда 11 марта саловат, кейин «Фотиҳа», «Оятул курсий» ва 4 та «Қул» билан бошланган сураларни ва охирида яна 11 марта саловат ўқиб дам солиш керак. Бу тажрибадан келиб чиқиб айтилди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
---------------------

МУҲАММАД ИСМИ. #САВОЛ: Бир домлани Муҳаммад исми қўйилган болани уришса ёки қарғаса 4 мазҳабда кофир бўлади ва хотини талоқ бўлади деганини эшиттим. Шундай бўлиши мумкинми?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/19344

Манба
33.1K views11:22
Ochish/sharhlash
2024-04-18 10:36:06
#Дуо
СОЛИҲ ФАРЗАНД ТАЛАБ ҚИЛИШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اللّهمّ إنّي أسألك من صالح ما تؤتي النّاس من المال و الأهل و الولد غير ضالّ و لا مضلّ.

Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас’алука мин соолиҳи маа ту‘тин нааса минал маали вал аҳли вал валад, ғойро дзооллин ва лаа мудзилл.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан инсонларга мол-дунё, аҳли аёл ва фарзандлардан берадиганингни энг яхшисини адашмаган ва адаштирмайдиган ҳолда менга беришингни сўрайман.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
34.3K views07:36
Ochish/sharhlash