Get Mystery Box with random crypto!

БИР ЖУФТ ПОЙАБЗАЛ Шоир Муслим ибн Валид ҳикоя қилади: «Уйимни | ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

БИР ЖУФТ ПОЙАБЗАЛ

Шоир Муслим ибн Валид ҳикоя қилади:
«Уйимнинг рўпарасидаги чодиримда ўтирган эдим. Менга таниш бир киши ўтиб қолди. Ўрнимдан туриб унга салом бердим. Уни меҳмон қилиш ниятида уйимга олиб кирдим. Ўша пайтда на дирҳам, на сариқ чақам йўқ эди. Бор нарсам бир жуфт пойафзалим эди. Жориямга уни бериб, танишларим олдига юбордим. Уни тўққиз дирҳамга сотиб, пулига тайинлаганимдек нон билан гўшт олиб келди. Меҳмон билан овқатдан тановул қилиб ўтирган эдик, эшик тақиллаб қолди. Эшик тирқишидан қарадим. Бир киши сўради:
– Бу фалончининг уйими?
Мен эшикни очиб ташқарига чиқдим.
– Сен Муслим ибн Валидмисан? – сўради у киши.
– Ҳа, – дедим ва меҳмоним борлигини билдирдим.
У мактубни тутқазиб изоҳ берди:
– Бу амир Зайд ибн Мазиддан. Бунда шундай ёзилган: “Шоядки бизга ташриф буюрсангиз, деб ўн минг дирҳам юбораяпмиз”.
Мен уни ҳам уйга таклиф қилдим. Мева-чева харид қилдим. Овқатни яна зиёда қилдим. Бирга ўтириб таомландик. Меҳмонга бола-чақасига ул-бул нарса сотиб олиши учун озроқ ҳадя ҳам бердим. Кейин Зайднинг дарвозаси томон йўл олдик. У ҳаммомда экан. Ҳаммомдан чиққач, менга киришга изн берди. Кирсам қўлидаги тароқда соқолини тараб ўтирган экан. Салом бердим. У ҳам чиройли суратда алик олди.
– Нега кеч қолдинг?
– Қасида ёзаётган эдим.
– Нега чорлаганимни биласанми?
– Билмайман.
– Ўтган кеча Рашиднинг ҳузурида бўлган эдим. У мендан: “Эй Зайд, сен ҳақингдаги:
Халифадан сўрагин Бани Музор шамширин,
Жонларга ва қонларга ўт ёққан бирин-бирин.
Ҳақ йўлида букилмас, адолатдир шиори,
Халқи яшар фаровон, обод бўлур диёри, –

деб битилган байтларни ким ёзган?” деб сўраб қолди. Мен: “Аллоҳга қасамки, эй мўминлар амири, бундан хабарим йўқ”, десам, халифа: “Шундай байтлар ёзадиган одам бўлади-ю, сен уни билмайсанми?” деди. Суриштириб кўрсам, уни сен ёзган эмишсан. Тайёргарлигингни кўр, халифанинг олдига борамиз!
Шундай қилиб, халифанинг олдига бордик. Рухсат бергач, кириб салом бердик. Саломимизга жавоб қайтарди. Ёзган шеърларимдан ўқиб бердим. Менга икки юз дирҳам беришларини буюрди. Кейин Зайд ҳам бир юз тўқсон минг дирҳам берди ва:
– Ҳадя қилишда мўминлар амирига тенглашишимиз одобдан бўлмайди, – деди».
Аллоҳ таолонинг карамини кўрингки, бор-йўғи бир жуфт пойафзалини сотиб, эвазига бир меҳмон кўнглини олган киши шунча марҳамат кўрди. Ҳақиқатан Аллоҳ таоло фазли улуғ, яхшилик қилгувчиларга марҳамати кенг Зотдир!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!! https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505