2023-03-23 13:34:21
АЁЛИНИ ЭРКАЛАСА ҲАМ САВОБОйша розиаллоҳу анҳадан ривоят қилинди. Айтдиларки:
"Росулуллоҳ ﷺ аёлларидан базисини ўпдилар кейин таҳорат қилмасдан намозга чиқиб кетдилар."- Ойша онамиздан бу ҳадисни эшитган киши: Шу сиз бўлсайиз керакда? деб сўради.
- Ойша онамиз табассум қилиб кулдилар. (яъни жавоб беришга уялиб, тасдиқ маъносида кулиб қўйдилар)
( Термизий ривояти)
Бошқа ҳадисда Оиша онамиз:
«У зот қайси аёлларининг уйида турган бўлсалар, ўша куни намозга ўша аёлларини ўпмасдан туриб чиқмас эдилар» дейдилар
Шарҳ: Бир кунда беш марта масжидга намозга чиқишларини ҳисобга олсак, бир кунда энг камида 5 марта аёлларини ўпиб қўйяптилар. Кечқурунни ҳисобга олмасак. Кун давомида ва кечда аёлларига ширин муомала қилганлар.
- Манабу ҳақиқий мусулмоннинг ахлоқи ва аёли билан қандай муомала қилиши кераклиги борасида ибрат. Шуларни Пайғамбаримизни суннатлари деб қилса ҳам савоб олади ҳам оиласи билан аҳиллик муҳаббат бўлади. Аҳли оиласига қовоғини уйиб тишини кўрсатмай жиддий бўлиб олишлик эса шайтоний суннатдир.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ! @Shayx_Muhammadsodiq
@Shayx_Muhammadsodiq
@Shayx_Muhammadsodiq
«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИНИ ЎГИТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!
https://t.me/joinchat/vfD5PopnluJmODdi
1.8K views10:34