Get Mystery Box with random crypto!

Кўпчилик одамлар, “ишим юришмаяпти”, “қарзим кўп”, “омадим кел | ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ

Кўпчилик одамлар, “ишим юришмаяпти”, “қарзим кўп”, “омадим келмаяпти”, “касаллик аримаяпти”, “муаммодан бошим чиқмаяпти” деб нолийди.

Ваҳоланки, шариатда бу борада ҳамма кўрсатмалар келган.

Масалан, бошига ташвиш тушган одам намозларга эътиборлироқ бўлади. Кўпроқ нафл намозлар ўқиб, Аллоҳдан мадад сўрайди.

Далил:
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошларига бирон юмуш тушса, дарров намоз ўқишга чоғланардилаp.

(Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган. Ривоят
санади саҳиҳ).


Қолаверса, иши юришмаётган одам кўпроқ истиғфор айтади.

Далил:
Зеро, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда)
учун ҳар қандай ғам-ташвиш ва тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради”.

(Абу Довуд, Аҳмад, Табароний ва Ҳоким ривоят қилган).


Қийин дамларда дуога янада кўпроқ эътибор берилса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Далил:
Ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Албатта дуо тушган ва тушмаган нарсаларда фойда беради. Шундай экан, эй, Аллоҳнинг
бандалари, сизлар ўзингизга дуо қилишни
лозим тутинглар”.

(Термизий ва Ҳоким ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан).

АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ САБОҚЛАРИ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
https://t.me/joinchat/AAAAAFEIQ25vbS2C6FFR4Q