Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон илм аҳли ва ғаний (бой) ларига бир мурожаатим бор. | 249

Ўзбекистон илм аҳли ва ғаний (бой) ларига бир мурожаатим бор. Кўриб турибсизлар Ўзбекистоннинг энг катта муаммоси ўз ҳудудида бўлаётган ижтимоий сиёсий жараёнларни таҳлил қиладиган сифатли, бюрократиядан холи ва юқори савияли миллий марказлар йўқ. Шунинг оқибатида муаммо портлагандан кейин ҳаммамиз ҳайратланишдан бошқасига ярамаяпмиз.

Давлат таҳлил марказлари эса ҳокимият нимани эшитгиси келса шуни етказади. Мен бу ерда ишлайдиган ойликдан бошқа дарди йўқ олимларнинг кўпини биламан. Майли ойлигини олиб кредитини ёпиб юраверсин булар.

Лекин миллий манфаатларни жиддий ўрганадиган марказни очишимиз керак назаримда.

Давлатнинг ҳам муммоси кўп, 24 вазирлик 11 та қўмита ва минглаб чиновникни бошқаришнинг ўзи бўлмайди.

Агар олдиндан сифатли ташҳис қўя олмас эканмиз аҳвол яхши бўлмайди.

@HamidSodiquz