2022-07-21 18:53:07
#МАРТАБАЛИ_МEҲМОНЛАР_ТАШРИФИ
Кеча, 20 июль куни, "Qurʼon TV" илмий-маърифий онлайн телеканалига Қирғизистонлик бир гуруҳ устоз уламолар, жумладан, мартабали уламолардан Бишкек қозиёти даъват бўлими бошлиғи Мухторбек домла, Бишкек шаҳар «Абдуллоҳ Ибн Масъуд» мадрасаси мудири Ақматов Қобилбек домла ҳамда ўзларининг ҳамроҳлари Базарбаев Миқтибек, Қонишбоев Жанарбек домлалар ташриф буюрдилар.
Ушбу ташриф давомида "Qurʼon TV" илмий-маърифий онлайн телеканалида олиб борилаётган ва келажакда режалаштирилган ишлар, яратилган шароитлар, тасвирга тушуриш майдончаси ва "Qurʼon TV" илмий-маърифий онлайн телеканали қошида ташкил топган "Dono academy" номли ўқув маркази билан ҳам яқиндан танишдилар ва барча режалар муваффақиятли амалга оширилишига ишонч билдириб, Аллоҳдан сўраб, дуои хайрлар қилдилар.
Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг
Telegram |Facebook | YouTube | Instagram | Tik-Tok |
223 views15:53