Get Mystery Box with random crypto!

#Муҳаррир_минбари (1-сон/2022) Сирожиддин РАУФ “Шарқ юлдузи”н | «ШАРҚ ЮЛДУЗИ» журнали

#Муҳаррир_минбари (1-сон/2022)
Сирожиддин РАУФ

“Шарқ юлдузи”нинг юлдузли фаолияти

“Шарқ юлдузи” ХХ асрнинг 70-80-йилларида чоп этилган ижтимоий-сиёсий, адабий-бадиий журналлар орасида ўзбек маданий-маънавий ҳаётини ёритишда етакчи, таъбир жоиз бўлса, энг обрўли нашрлардан бири сифатида халқ эътибори, меҳр-муҳаббатини янада чуқур қозонади.

Журнал, ҳақиқий маънода, ўзбек зиёлилари, адабий жамоатчилик минбари сифатида ўз саҳифаларида жаҳон ва ўзбек адабиётида пайдо бўлган янги бадиий асар намуналаридан тортиб, ижтимоий ҳаётда мавжуд долзарб муаммоларни кўтарадиган публицистик асарларни мунтазам чоп этиб борувчи нашр сифатида фаолият юритади.

Мазкур нашр саҳифаларида шеърлар, ҳикоя, роман ва қиссалар, пьесалар, шу билан бирга, турли ҳажвий материаллар ҳамда публицистик асарларнинг мунтазам бериб борилиши айни пайтда ижодкорлар учун ўзига хос мактабни ҳам вужудга келтирди. Батафсил ўқиш...

Телеграм каналга уланиш:
"Шарқ Юлдузи" журнали