Get Mystery Box with random crypto!

РОҚИЙЛАРНИНГ ЭНГ КАТТА ДУШМАНИ ШАЙТОН ВА СЕҲРГАРЛАРДИР Кучли | Shariy Ruqiya

РОҚИЙЛАРНИНГ ЭНГ КАТТА ДУШМАНИ ШАЙТОН ВА СЕҲРГАРЛАРДИР

Кучли роқийларнинг рўйхати Иблисда бўлади. Сеҳр қилинган одамларни қайси роқий даволаяпти, қайси роқийнинг руқиясини таъсири кучли ёки қайси роқийнинг илми кучли, буни Иблис билади.

Сеҳргар ва шайтонларга халақит қилаётган роқийларга жинлардан иборат лашкарларни юбориб ҳужумлар уюштириб йўқ қилишга ҳаракат қилишади.

Агар роқийларни Аллоҳ асрамаганида дунёда бирорта ҳам роқий қолмаган бўлар эди.

Шунинг учун роқийлар доим тақвода юриши талаб қилинади. Аллоҳга осийлик қилдими, ҳимоясиз қолиш хавфи туғилади.

Кўп роқий биродарларимизга Аллоҳни синови келиб ўзига ёки оила аъзоларига зарар тегиб қолган.

Жинлар очиқ ойдин "ё роқийликни йиғиштирасан ёки оила аъзоларингдан шуларни ўлдирамиз" деб айтишган. Ва табиийки, роқий қилаётган ишини ташлашга мажбур бўлган.

Ҳатто бизларни нима ёзаётганларимизни ҳам кузатиб боришади бу бадбахтлар.

Аллоҳ роқийларни ва уларни оила аъзоларини ўз паноҳида асрасин.

Барча беморларга Аллоҳ ўзи шифо берсин. Сеҳргарларга эса ўзи кифоя қилсин.

Канал @shariyruqiya