Get Mystery Box with random crypto!

Бuсмuллаҳ Ассаллому алайкум, янги тонг муборак бўлсин! Умрим | Шамсинур ижоди

Бuсмuллаҳ

Ассаллому алайкум, янги тонг муборак бўлсин!

Умримиз ғанимат, ғанимат дамлар,
Бу дунё шундайдир битмагай ғамлар,
Қўлим кўксимдадир яхши одамлар,
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!

Яхшилик қилайлик қайтмас бу онлар,
Савоблар олайлик саноқсиз сонлар,
Ўзингизни асранг, яхши инсонлар,
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!

Қалбимда тилагим сизга мингтадир,
Дунёда энг қиммат меҳр ва қадр,
Ҳар бир кун Аллоҳдан бизга туҳфадир,
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!



@shamsinurijodi