Get Mystery Box with random crypto!

Шахрихон ТАЪЗИЯ

Kanal manzili: @shahrixontaziya
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.79K
Kanalning ta’rifi

Шахрихонда жаноза борми бизга хабар қолдиринг @Maqsadimz_jannat
@Adidas0002
Биз уни хабарини элга етказамиз
998332301030
998934160002

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2024-05-28 05:48:20 Мўъмин кишининг қалбида тўрт аёл яшайди. Улар:
1. Онаси,
2. Аёли,
3. Синглиси,
4. Қизи.

Биринчиси: унинг ризоси, Аллоҳнинг розилигидандир.

Иккинчиси: уни эъзозлаш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятларидир.

Учинчиси: унга силаи раҳм, яхшилик қилиш билан барака топасиз.

Тўртинчиси: унинг чиройли тарбияси сизнинг Жаннатга эшигингиздир.

https://t.me/shahrixontaziya
7.8K viewsМаъруф Назиров, edited  02:48
Ochish/sharhlash
2024-05-28 04:51:36 28.05.2024йил 

Тўйчиев Мухторжон тоға 1952-й 72ёш ( Уста )

Ўғиллари: Мухаммаджон Муроджон Хасанбой Хуршидбек ( Россиячилар )

Манзил: Шокирвой МФЙ Ўрташахрихон. Чорчаман кўча.

Мўлжал: Мунисхон Хожи Она жомеь масжидига етмасдан чапга кирилади

Жаноза: Пешин намозидан кейин Мунисхон Хожи Она жомеь масжидида ўқилади

ИННА ЛИЛЛАХИ ВА ИННА ИЛАЙХИ РОЖИЪУН

https://t.me/shahrixontaziya
10.3K viewsAkmalbek Alhamdulillah, edited  01:51
Ochish/sharhlash
2024-05-27 17:24:22 Намоз вақтлари.28/05/2024 й

Зулқаъда  20/11/1445 й

Шахрихон тумани учун.

#Бомдод намози.
#Азон вақти 03:09 да киради
Такбир вақти -  03:50да
Қуёш 04:45 да чиқади.

#Пешин намози
Намоз вақти 12:09 да киради
Азон вақти - 12:45 да
Такбир вақти - 12:55да

#Аср намози.
Намоз вақти 17:19 да киради
Такбир вақти - 17:35да


#Шом намози.
19:34 да киради
#Такбир 19:50да

#Хуфтон намози.
#Намоз вақти 21:09 да киради
Такбир вақти - 21:25да
16.1K viewsМаъруф Назиров, 14:24
Ochish/sharhlash
2024-05-27 12:21:00 Ҳали вақт бор, деб ўйлаш энг катта хатойимиз!

• Ҳали вақт бор, деб ўқимаймиз — институтга киролмаймиз...
• Ҳали вақт бор, деб яқинлар ҳолидан хабар олмаймиз — ўтганидан кейин афсусланиб юрамиз...
• Ҳали вақт бор, деб соғлигимизга эътибор бермаймиз — касалдан бошимиз чиқмай қолади...
• Ҳали вақт бор, деб намоз ўқимаймиз — жаннатга киролмаймиз...
• Ҳеч қачон бирор ишни кейинга сурманг. Аниқ мақсад қилдингизми, ҳозирдан бошланг!

https://t.me/shahrixontaziya
19.3K viewsМаъруф Назиров, edited  09:21
Ochish/sharhlash
2024-05-27 08:22:43
QABRISTONGA AYOLLAR BORSA. KIYIMSIZ KO’RINAR EKAN…?
#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.

@Oqmasjid_uz
18.4K viewsМаъруф Назиров, 05:22
Ochish/sharhlash
2024-05-27 03:54:47 27.05.2024йил 

Матхолиқова Хабибахон она 1951й 73ёш

Укаси: Абдупатто тоға
Ўғиллари: Равшанбек ( Россиячи )

Манзил: Терак таги МФЙ

Мўлжал: 7-Мактабдан ўтиб Мадраса кўчасида

Жаноза: Пешин намозидан кейин Сулаймонбек ( Оқмасжид ) Жомеь масжидда ўқилади

ИННА ЛИЛЛАХИ ВА ИННА ИЛАЙХИ РОЖИЪУН

https://t.me/shahrixontaziya
19.9K viewsAkmalbek Alhamdulillah, edited  00:54
Ochish/sharhlash
2024-05-27 02:27:35 27.05.2024йил 

Садиров Умарали Ота 1938й 86ёш

Ўғли Дилмуроджон (фермер)

Манзил: Дўстлик МФЙ
Араб махалла

Мўлжал: 34-мактаб ёнидан кирилади

Жаноза: 11.00да

ИННА ЛИЛЛАХИ ВА ИННА ИЛАЙХИ РОЖИЪУН

https://t.me/shahrixontaziya
19.8K viewsМаъруф Назиров, edited  23:27
Ochish/sharhlash
2024-05-26 19:06:23 Фарзандингизга бошқа биров Фотиҳа сурасини сиздан олдин ёдлатиб қўйишига имкон берманг. Ахир у умр бўйи ушбу сурани тиловат қилиб намоз ўқийди.

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ

P.S.: Яъни бир умр ўқиладиган сурани бошқа киши ёдлатиб, бир умрлик савобдан қуруқ қилманг!

https://t.me/shahrixontaziya
21.8K viewsМаъруф Назиров, edited  16:06
Ochish/sharhlash
2024-05-26 04:53:19 • Эрнинг қанақалиги хотини бемор бўлиб қолганда билинади.
• Хотиннинг қанақалиги эри камбағал бўлиб қолганда билинади.
• Фарзандларнинг қандайлиги ота-оналари кексайганда билинади.
• Ака-укаларнинг қанақалиги мерос тақсимланаётганда билинади.
• Дўстларнинг қандайлиги машаққатли лаҳзаларда билинади.
• Қариндошлар, яқинларнинг қанақалиги мусофирчиликда билинади.
• Ҳақиқий муҳаббат ўртадаги ўзаро манфаатлар тугаганда билинади.

https://t.me/shahrixontaziya
24.9K viewsМаъруф Назиров, edited  01:53
Ochish/sharhlash
2024-05-25 07:08:24 ҲОЖИЛАР МАККАИ МУКАРРАМАДА ҚИЛАДИГАН АМАЛЛАР

– Ҳожилар Маккаи Мукаррамага етганда нима қиладилар?
– Aввал тўғри Каъба масжидига борадилар. Кабаъи муаззамани кўрган он такбир ва таҳлил айтадилар. Каъбанинг деворидаги Ҳажарул асвад (Қора тош) исмли муборак тошни ўпиб баракотланадилар, Каъбани етти марта айланиб, суннат бўлмиш тавофни адо қиладилар.

– Ундан сўнг нима қиладилар?
– «Иброҳим мақоми» деган ерда Каъбага қараб икки ракат намоз ўқийдилар.

– Ундан сўнг-чи?
– Улуғ зам-замга бориб сув ичадилар, юзларига, бошлари ва баданларига сепадилар.

– Улуғ зам-зам сувини қай тариқа ичадилар?
– Зам-зам устида ҳамиша издиҳом бўлиб тургани учун тик турган ҳолича қиблага тўғри бўлиб, уч ютум қилиб ичади.

– Зам-зам сувини ичганда нима деб дуо қиладилар?
– Ушбу дуони ўқийдилар:
«Aллоҳумма инни асъалука ризқон восиъан ва ъилман нафиъан ва шифоан мин кулли доин».
Маъноси: «Эй Парвардигорим, мен Сендан кенг ризқ ва фойдали илм ва ҳар иллатдан сақламоқни талаб қиламан».

– Ундан сўнг нима қиладилар?
– Масжиддан чиқиб Сафо ва Марва деган ерларнинг орасида у ёқ-бу ёққа етти марта югурадилар.

– Ундан кейин-чи?
– Зулҳижжанинг саккизинчи кунигача Маккада туриб муборак жойларни зиёрат этиб, хоҳлаганларича нафл тавоф қиладилар.

– Ундан сўнг нима қиладилар?
– Саккизинчи зулҳижжада ҳамма ҳожилар Мино исмли бир жойга борадилар. Aрафа куни, яъни зулҳижжанинг тўққизинчи кунида Aрафот тоғига борадилар. Aрафотда пешин намозининг вақти киргандан сўнг ҳаж имоми хутба ўқийди. Сўнг ушбу вақтда пешин намози ила аср намози ўқилади. Aввал азон ва иқомат ила пешин намози ўқилади. Сўнг фақат иқомат ила аср намози ўқилади. Ғусл қилиб, Aрафот тоғининг ўртасида тўхтаб, зикр ва талбия айтиб (вуқуф) оёқда тик турадилар. Хоҳлаган дуолар ва талабларни қиладилар. Офтоб ботгандан кейин Муздалифа деган жойга бориб, у ерда шом вақтида шом намозини ўқимасдан туриб, хуфтон вақти киргандан сўнг аввал шом намозини, ундан кейин хуфтон намозини ўқийдилар. Кечасини Муздалифада ўтказиб, тонг отиб хўб оқаргунча Муздалифада бир тоғ ёнида вуқуф қилиб, талбия айтиб турадилар, мақсадларини талаб қилиб дуолар айтадилар. Тонг тамом оқарганда яна Минога бориб, махсус жойда етти маротаба жамра тошларини отадилар, ҳар бир тошни отганда такбир айтадилар ва ҳам ўша ерда қурбонликларини бўғизлаб, гўштини ва терисини садақа қиладилар. Сўнг сочларини олдириб ёки қисқа қилдириб Маккаи Мукаррамага қайтадилар. Маккаи Мукаррамада тавоф фарзини адо қилиб, эҳромдан тамом чиқадилар. Эҳромдан чиққандан кейин ўзларининг расмий либосларини киядилар.

– Ҳожилар ҳайит намозини қайси ерда ўқийдилар?
– Минодан Маккага бориб етишсалар, Маккада ўқийдилар, етишмасалар, ўқимаган ҳолларича қоладилар. Мусофир ҳожиларга ҳайит намозини ўқиш вожиб ҳам эмас.

– Фарз тавофни адо этганлар кейин нима қиладилар?
– Яна Минога бориб, ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи зулҳижжада ҳар кун махсус жойларда отиладиган жамра тошларини отадилар.

– Ундан кейин-чи?
– Яна Маккаи Мукаррамага қайтиб, видо тавофини қиладилар. Зам-зам сувидан ичадилар. Бошларига ва юзларига сепадилар. Каъбаи муаззама остонасини бўса қиладилар. Каъба эшиги билан Ҳажарул асвад орасидаги «Мултазам» деган жойга юзларини ва сийналарини суртиб муборакланадилар. Каъбанинг пардасини тутиб юзларига суртадилар, хонаи Каъбадан ва бошқа муборак жойлардан жудо бўладилар, ғоятда ихлос ила хоҳлаган мақсудларини тилаб дуо қиладилар, ундан сўнг Каъбага юзланган ҳолларича орқалари билан юриб Каъбадан чиқадилар. Сўнгра Маккаи Мукаррамадан чиқиб қайтишга тайёр бўладилар.

Ибодати исломия. Aҳмад Ҳодий Мақсудий.
┈┈•⊰✿ ✿⊱•┈┈
#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг.

@Oqmasjid_uz
24.2K viewsМаъруф Назиров, 04:08
Ochish/sharhlash