Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент давлат педагогика университети Шаҳрисабз филиали И | Pedagogika instituti

Тошкент давлат педагогика университети Шаҳрисабз филиали

Инкубация дастурига қабул бошланди!

Биз IT Park билан амалга оширилган инкубация дастурига қабул бошланганлигини эълон қилишдан мамнунмиз. Агар СИЗ мақсадингиз сари интилсангиз ва бир ёки бир қанча ғояларингиз бўлса, унда ўз ғоянгизни амалга ошириш учун жуда яҳши имконият бор.

Дастур стартап ғояларни қўллаб қувватлаш мақсадида мутахассислар ва таниқли тадбиркорларнинг тренинглари ҳамда маслаҳатлари орқали лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишга қаратилган.

Дастурдан нима оласиз:
- стартап лойиҳани тўғри ишга тушириш бўйича тренинг;
- нетворкинг;
- менторлардан маслаҳатлар;
- ўз лойиҳангизни тақдимот этиб инвестициялар жалб қилиш имконияти!

Шунингдек, тез орада барча шароитларга эга коворкинг маркази очилиши кутилмоқда. У ерда Сиз ўз лойиҳангиз устида ишлашингиз мумкин бўлади!

ДИҚҚАТ!
Инкубация дастурида иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш муҳлати 13 февралгача (шу куни ҳам). Дастурда иштирок этиш бепул.

Ариза топшириш учун ҳаволага босинг: https://forms.gle/TxaN7B9Xmd3iAASX6