Get Mystery Box with random crypto!

Shahrisabz yangiliklari

Telegram kanalining logotibi shahrisabz — Shahrisabz yangiliklari S
Telegram kanalining logotibi shahrisabz — Shahrisabz yangiliklari
Kanal manzili: @shahrisabz
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 256
Kanalning ta’rifi

USER 10 000$: @ARTeckoFF

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-03-18 09:36:56
Қашқадарёда биринчилардан бўлиб Шаҳрисабз шаҳри бугун Наврўз айёмини ажойиб тарзда нишонлади.

Тадбир давомида Шаҳрисабзликларга дастурхон ёзилиб, ноз-неъматлар тортилди.
Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов сектор раҳбарлари бошчилигида барча тадбир меҳмонларини айём билан муборакбод этди.

Байрам тадбирида миллий кураш мусобақаси ўтказилиб, ғолибларга ҳомийлар совғалари топширилди.

@Otabek
4.4K views06:36
Ochish/sharhlash
2022-03-18 09:36:32
Кеча Шаҳрисабз шаҳридаги Беруний оромгоҳида "Ассалом, Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!" шиори остида байрам сайли бўлиб ўтибди.

Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов, секторлар раҳбарлари, фаоллар ва нуронийлар байрам сайлини айланиб, барча иштирокчиларни Наврўз айёми билан муборакбод этишибди.

Вилоятимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам Наврўз байрами кенг миқёсда нишонланмоқда.

➥#ТАРҚАТИНГ
ҚАШҚАДАРЁЛИКЛАРГА АЪЗО БЎЛИНГ!
➥ https://t.me/joinchat/_-mrqHiSiHYwZjUy
3.8K views06:36
Ochish/sharhlash
2022-03-16 16:08:06
"Ассалом, Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!"

Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги юртдошларимизни ва ҳашаҳарларимизни бахт ва баҳор, меҳр, оқибат, эзгулик байрами Навўз айёми билан чин қалбдан самимий муборакбод этади.

Шу муносабат билан Сизларни 17-март куни кундуз соат 10:00 да шаҳримизнинг Беруний оромгоҳида бўлиб ўтадиган Наврўз умумхалқ байрам сайлига таклиф этади. Байрам сайлида Сиз Шаҳрисабз шаҳар маданият маркази, 2-20 сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ва хушовоз хонандаларнинг, қўшиқларидан, театр ва рақс санъатидан баҳраманд бўласиз!

Ёш мусаввирлар, спорт усталари, ҳунармандлар ва тадбиркорлар томонидан сайлга аталган кўргазмаларини томоша қиласиз. Байрам сайлига марҳамат қилинг!

Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги
Матбуот хизмати
3.1K views13:08
Ochish/sharhlash
2022-03-15 18:35:54 ​​Пресс тур

Бугун Шаҳрисабз шаҳрида Президентимиз ташаббуси билан бошланган “Яшил йиллик” умумиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш, кўкаламзорлаштириш бўйича олиб борилган ва борилаётган ишлар юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги томонидан ОАВ вакиллари ва блогерлар учун пресс тур ташкил этилди. Пресс тур иштирокчилари об-ҳаво ноқулайлиги, ёғингарчилик бўлиб туришига қарамасдан мавзуга оид материалларни олишга ҳаракат қилишди. Даставвал маданият маркази залида ОАВ ва блогерлар учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов ўтган йилдан бошлаб ҳозирга қадар кўчат экиш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш бўйича қилинган ишлар ва олиб борилаётган лойиҳалар ижроси ҳақида батафсил ахборот берди. Пресс тур иштирокчилари мавзуга доир саволлар билан мурожаат қилишди. Бундан ташқари иштирокчилар Ипак йўли маҳалласида ташкил этилган арча кўчати экиш тадбирида иштирок этишди. Катта новқат маҳалласида кўчат экиш ишлари ва аҳоли турмуш тарзи ва Наврўз байрами муносабати билан сумалак пишираётган хонадонда бўлдилар.

Шунингдек журналист ва блогерларни таклифига асосан қарийб 70 йилдан зиёд вақт мобайнида муддатини ўтаб бўлган зах, ва яроқсиз ҳолга келиб қолган ахборот ресурс кутубхонани янгидан ташкил этиш бўйича қилинаётган лойиҳалар билан танишдилар. Жараён давомида кутубхонани шакллантириш, адабиётлар билан бойитиш, электрон шаклда китобларни компьютер базасига киритиш, китобхонлар сонини кўпайтириш ва бошқа замонавий шароитларни яратиш бўйича ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

Шундан сўнг Коба мажмуасида пресс турнинг якунловчи қисмида Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов сўз олиб, иштирокчиларни Наврўз байрами билан қутлаб, жорий йилда бевосита ҳамкорликда фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ОАВ ва блогерларга ташаккурнома тақдим этди.

➥#ТАРҚАТИНГ
ҚАШҚАДАРЁЛИКЛАРГА АЪЗО БЎЛИНГ!
➥ https://t.me/joinchat/_-mrqHiSiHYwZjUy
2.6K views15:35
Ochish/sharhlash
2022-03-15 18:32:59
Ёмғирли медиа тур.

Бугун Шаҳрисабз шаҳрида пресс тур бўлиб ўтди.
Ёмғирни ҳисобга олишмаган экан шекилли, йўл-йўлакай режалар қисман ўзгарди аммо бир нарсани аниқ билдим; ШАҲРИСАБЗ деса ОАВ ходимлари тош ёғса ҳам боришади.
Сабаби у ердаги муҳит ва албатта ОАВга бўлган дўстона қарашлар ҳар қандай кишини ўзига тортади.
Хуллас пресс тур давомида Шаҳрисабз шаҳридаги яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида биз журналист ва блогерлар ҳам дарахт экишга ўз ҳиссамизни қўшдик.
Энди шаҳар яшиллигида бизнинг ҳам кичик бўлсада улушимиз бор.
Ундан кейин сумалак сайлини ҳам ўтказиб юбормадик.
Матбуот анжумани ташкил қилишга ҳам улгурдик.
Менга медиа тур давомида энг ёққан жой бу Шаҳрисабзда янги ташкил этилган замонавий кутубхона бўлди.
210 мингдан ортиқ китоб заҳирасига эга бўлган бу кутубхона тез орада расман очилиши кутилмоқда экан.

P.S. Пресс тур ташкилотчилари ва Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлигига бугунги ажойиб тадбир ва очиқлик учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.

@Otabek
2.0K views15:32
Ochish/sharhlash
2022-03-10 06:11:51
LIVE

“Фестиваллар шаҳри” Шаҳрисабз

видео: Умид Нормуратов

@Shahrisabz
2.2K viewsedited  03:11
Ochish/sharhlash
2022-02-25 16:46:59
Қадимий ва ҳамиша навқирон Шаҳрисабз шаҳрига Қозоғистон Республикасини Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дархон Сатибалди раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрибди.
Шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов ҳамроҳлигида делегация аъзолари кўҳна Кешнинг тарихий обидаларидан Кўк гумбаз, Ҳазрати Имом ва Оқсарой обидасини зиёрат қилиб, мақом музейида бўлишибди.
Учрашув давомида томонлар келгусида туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олишган.
Делегация аъзолари Президент ташаббуси билан бошланган “Яшил йиллик” умумиллий лойиҳасини қўллаб- қувватлаб, шаҳарнинг тарихий майдонига эсдалик учун кўчат экиш жараёнида иштирок ҳам этишибди.

P.S. Акром ака кимсан шахсан элчи жанобларини ўзига дарахт экдирибсиз, қойиле

@Otabek
2.4K views13:46
Ochish/sharhlash
2022-01-12 12:54:49

3.4K views09:54
Ochish/sharhlash
2021-12-26 16:00:18

3.7K views13:00
Ochish/sharhlash
2021-11-11 08:47:46 Ижтимоий тармоқларни 2 соатга блоклаш 28 млрд сўмга тушибди.
Вой каллангга битлар машварат қилгур шунча пулга яна битта ҳайкал қурсанг бўлмасмиди?
Масалан мени ҳайкалимни, бўйим ҳамманикидан узунроқ кўпроқ соққа ажратиш имконияти ҳам бор эди.
Бирор лой тепаликни кўрсатиб мана шу Артиковни ҳайкали десанг ҳамма ишонарди (ахир башарамни ҳеч ким кўрмаган, танимайдику) ана кейин соққани арра қилиб кайфандо қилиб яшаётган бўлардик.
Ишланг калламайдида, билиминг йўқ, савиянг йўқ...

@Otabek
4.4K views05:47
Ochish/sharhlash