Get Mystery Box with random crypto!

МЕДИА ТУРГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ! Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги ОАВ вак | Shahrisabz yangiliklari

МЕДИА ТУРГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ!

Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги ОАВ вакиллари ва блогерлар учун медиа тур ташкил этади.

Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Исомиддинович Сулаймонов ва ишчи гуруҳи аъзолари шаҳарда барпо этилаётган турар жойлар ва аҳолининг муҳтож қатламларини уй жой билан таъминлаш масалалари бўйича олиб борилаётган ишлар билан медиа тур иштирокчиларини таништиришади. Ҳурматли ОАВ вакилларини, блогерларни ва қизиқувчиларни ушбу медиа турга бевосита қатнашишга таклиф қиламиз.

Медиа тур шу йилнинг 19-май куни соат 10:00да Шаҳрисабз шаҳрида бошланади. Қўшимча маълумот олиш учун телефон:+99891-632-07-99

Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати