Get Mystery Box with random crypto!

РЎЗҒОРИМДА БАРАКА, ҚАЛБИМДА ҲАЛОВАТ ЙЎҚ... — Ассалому алайкум | SEVIMLI XIKOYALAR (ko‘ngil hislari)

РЎЗҒОРИМДА БАРАКА, ҚАЛБИМДА ҲАЛОВАТ ЙЎҚ...

— Ассалому алайкум...
— Ва алайкум ассалом.
— Кўпдан бери ўзи ўзимни ўйлантираётган бир саволга сиздан жавоб истагандим. Рўзғоримдан файз-барака аригандай. Эр-хотин иккимиз тинимсиз ишлаймиз, лекин ҳеч биримиз икки бўлмайди. Бу ойдан бу ойга аранг етказамиз. Баъзида қарзга ботиб қоламиз. Ҳафталаб гўштли овқат қилинмайди. Болаларимизга қараб эзилиб кетаман. Нега бунақа экан? Нима қилсам рўзғоримда барака, қалбимда хотиржамлик бўлади?
— Аввало барака ва хотиржамлик Аллоҳдан бандасига иноят қилинади. Қолаверса, феъл — тақдир. Демак, барака ва хотиржамлик истаган инсон аввало феълини ислоҳ қилиши керак. Бандаси қалбини ислоҳ этса, Робби унинг аҳволини шубҳасиз ислоҳ этади. Бу — асосийси. Барака билан боғлиқ ҳолатлар кўп. Муҳими—ҳалоллик, вафодорлик, омонатдорлик, қавм-қариндош ва қўни-қўшнилар ўзаро муносабатларни яхшилаш. Ота- она ва жигарларга меҳрибон бўлиш, силаи раҳмни узмаслик, садақа ва хайр-эҳсонни канда қилмаслик, қарздорликдан сақланиш. Энди ўзингиз мулоҳаза қилинг, юқорида саналган ва уларга риоя қилганга кенг ризқ, баракотли умр ваъда этилган хусусиятларнинг барига амал қиляпсизми? Ота-онангиз, жигарларингизнинг аҳволидан ҳар доим бохабармисиз? Ҳафтада иккита нон билан бўлса ҳам ота-онангизни йўқлайсизми? Ака-ука, опа-сингилларингизнинг қувончу ташвишидан ҳар доим хабардормисиз? Қўни-қўшнингиз сиздан озор кўрмаяптими? Касбу корингизни чин дилдан, ихлос ва меҳр билан бажарасизми? Одамлар сиздан норози эмасми? Қарздор эмасмисиз? Қарзингизни узишдан қочиб юрмаяпсизми? Имкониятингизга яраша хайр-эҳсон қилиб турасизми? Унутманг, инсоннинг ўзи ва яқинлари, фарзандларига қилган муруввати ҳам садақа ҳисобига ўтишини таъкидлаганлар салафларимиз. Хато қилганингизда, кўнглингиз ғашланганида истиғфор айтиб, Аллоҳга тавба қиласизми? Мана шу саволларга ижобий жавоб беролсангиз ва шукрни кўпайтирсангиз, ин ша Аллоҳ рўзғорингиздан барака, кўнглингиздан хотиржамлик аримайди.
— Мулоҳазага қўйдингиз мени. Нега буларни аввалроқ ўйламаган эканман?
— Баъзан ўзимиз билган нарсаларни ҳам англаш учун қандайдир туртки керак бўлади..
— Гапингиз тўғри. Бугуноқ айтганларингизга амал қиламан.
— Аллоҳ сизу бизни яхшиликда ибрат қилсин, саломат бўлинг
!

ANBA @Sevimli_Xikoyalar

https://t.me/joinchat/AAAAAETNGn5yK9B5Td9TtA

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА