Get Mystery Box with random crypto!

Яхшиларни яхши кўраман! Калби тоза инсон юзида, Фариштал | Sevgi haqida sherlar

Яхшиларни яхши кўраман!

Калби тоза инсон юзида,
Фаришталар аксин кўраман.
Ўхшагим ҳам келар баъзида,
Яхшиларни яхши кўраман!

Болаларча беғуборлигин,
Соддалигин, беозорлигин.
Қалби сувдай мусаффолигин,
Яхшиларни яхши кўраман!

Юзларидан таралади нур,
Улар учун яралади нур.
Шундайлар бор минг бора шукр,
Яхшиларни яхши кўраман!

Айтсангизда минг бир ширин сўз,
Сўнг бир ёмон сўз айтингчи сиз.
Бекор бари яхшилигингиз,
Яхшиларни яхши кўраман!

Хокисорлар, меҳри дарёлар,
Юрагида иймони борлар.
Эзгуликка сахий инсонлар,
Яхшиларни яхши кўраман!

Бу дунёда сиз-у бизлардан,
Ота-она, ўғил-қизлардан.
Яхши амал қолар излардан,
Яхшиларни яхши кўраман!

Ёмонликдан нима фойда бор?
Қанча диллар чекади озор.
Гуноҳимиз шундоғам бисёр,
Яхшиларни яхши кўраман!