Get Mystery Box with random crypto!

#2022_yil_1_sentyabrdan Енгил автотранспортда йўловчи ташиш | Sevara Urinbayeva

#2022_yil_1_sentyabrdan

Енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилиш ҳисобланади

“Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида”ги Президент қарори қарорига асосан:

2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охиригача:

4 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга транспортларда йўловчи ташиш ўзини ўзи банд қилиш деб қаралади ва ушбу фаолият лицензия варақаси асосида амалга оширилади;

лицензия варақаси беришда автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади.

йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти билан шуғулланадиган ўзини ўзи банд қилган шахслар бир йилда бир маротаба транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиши шарт;

йўналишсиз такси фаолияти учун лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи барча турдаги ташувчилардан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида ундирилади. Бунда давлат хизматларини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.