Get Mystery Box with random crypto!

#Mutahassis_sharhi Маҳкумлар олий таълимда ўқиши мумкинми? | Sevara Urinbayeva

#Mutahassis_sharhi

Маҳкумлар олий таълимда ўқиши мумкинми?

Мамлакатимизда озодликдан маҳрум қилинган шахслар учун олтита жазони ижро этиш муассасасида умумий ўрта таълимни олиш имконияти йўлга қўйилган. Яна тўртта муассасада “Уста-шогирд” тизими асосида маҳкумларни касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ташкил этилган.

Шунингдек, маҳкумларга илк маротаба сайлов ҳуқуқи тақдим этилди. Уларнинг иш ҳақидан ижтимоий суғурта ажратилмаслиги белгиланиб, пенсия таъминотига эга бўлиши таъминланди.

Ривожланган давлатларда маҳкумларнинг мактаб, гимназия ва университет таълимини тугатиш имконияти яратилган. Масалан Германия, Америка ва Россияда маҳкумлар олий таълимни масофадан ўқишади ва улар учун махсус компьютер синфлари ташкил этилган.

Ушбу таълимнинг маҳкумлар учун афзаллиги шундаки, давлат таълим ҳужжатида маҳкумларнинг жазони ижро этиш муассасасида диплом олганлиги кўрсатилмайди.

“RAND Corporation” томонидан ўтказилган тадқиқотларда ҳар қандай турдаги таълим рецидив жиноятни
43 фоизга камайтириши аниқланган.

Адлия вазирлиги ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти хорижий давлатлар тажрибасини инобатга олган қуйидагилар таклиф қилади:

-мамлакатимизда озодликдан маҳрум этиш муассасалари билан олий таълим муассасалари ҳамкорликда маҳкумларни масофавий олий таълим бериш тизимини йўлга қўйиш;

-қонунчиликдаги озодликдан маҳкум этилган талабага нисбатан ўқишдан четлаштирилиши тўғрисидаги қоидани бекор қилган ҳолда унга жазони ижро этиш муассасасида масофавий таълим олишини давом эттириш имкониятини бериш;

-жазони ижро этиш муассасаларида касб-ҳунар таълимида ўқиган маҳкумларга йўналиши бўйича диплом олиш амалиётини жорий қилиш.