Get Mystery Box with random crypto!

“РОСУЛУЛЛОҲ СИЗНИ СОҒИНДИМ…” Бу кун дилга тўлди аламлар, Қуръ | 💗ҚАЛБИМДА💞 СЕНСАН💗

“РОСУЛУЛЛОҲ СИЗНИ СОҒИНДИМ…”

Бу кун дилга тўлди аламлар,
Қуръон ўқиб бир оз овундим.
Дийдорга зор кўзларда намлар,
Росулуллоҳ Сизни соғиндим.

Умматим деб бўлган кўп сарсон,
Умматим деб берган хатто жон.
Сизни кўрмоқ бўлдими армон?
Росулуллоҳ Сизни соғиндим.

Мушриклардан кўрди кўп озор,
Қалби ҳар кун бўлди ғам бозор.
Ҳамза, Зайддан айрилган зор-зор
Росулуллоҳ Сизни соғиндим.

Борлиғидан кечган уммат деб,
Заррин тўнин ечган уммат деб,
Оҳ, Маккадан кетган уммат деб.
Росулуллоҳ Сизни соғиндим.

Умматларга бўлмай бепарво,
Умрингизни қилдингиз фидо,
Ё Аҳмад деб йиғлайди дунё,
Росулуллоҳ Сизни соғиндим.

Бу соғинчлар бўғзимда захар,
Кўргим келар сизни шом, саҳар.
Энди дийдор бўлдими маҳшар,
Росулуллоҳ Сизни соғиндим.

Умматликни қиламан талаб,
Ҳадисларни қолдимми асраб?
Суннатларсиз қораймоқда қалб,
Росулуллоҳ Сизни соғиндим.

Меросхўрим деб ишондингиз,
Меросларни асрадикми биз?
Бу умримиз ўтмоқда сиз-сиз,
Росулуллоҳ Сизни соғиндим.