Get Mystery Box with random crypto!

"PRESS KLUB" 26-MAKTAB

Telegram kanalining logotibi schoola26 — "PRESS KLUB" 26-MAKTAB P
Telegram kanalining logotibi schoola26 — "PRESS KLUB" 26-MAKTAB
Kanal manzili: @schoola26
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 139
Kanalning ta’rifi

Yangi loyihalar hamda tadbirlar , e'lonlar bizning kanalda.Eng tezkor fan va madaniyat yangiliklar faqat bizning maktabda.
Murojaat uchun: @Pressclub

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-06-16 09:21:37 РАСМАН: энди қабул 20 июндан бошланади

ЎзАнинг (@uzauz) хабар беришича, Президентнинг тегишли қарорига асосан, давлат ОТМларига қабул жараёнида абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш Ягона портал ва ДТМнинг расмий веб-сайти орқали ҳар йили 20 июндан 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам), чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича эса 10 июлга қадар (10 июль куни ҳам) амалга оширилади.


@xushnudbek
259 viewsUlug'bek Abdiev, 06:21
Ochish/sharhlash
2022-06-16 09:21:37 Қабул квоталари тасдиқланди

ЎзАнинг (@uzauz) хабар беришича, Президентнинг тегишли фармойишига асосан, 2022/2023 ўқув йили учун давлат ОТМларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари қуйидагича тасдиқланибди:

а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

кундузги таълим шаклига – 77 477 нафар;

сиртқи таълим шаклига – 26 095 нафар;

кечки таълим шаклига – 3 725 нафар;

масофавий таълим шаклига – 3 410 нафар;

б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 10 688 нафар.

Молиявий мустақиллик берилган давлат ОТМларининг кузатув кенгашларига ҳамда қабул параметрларини Васийлик кенгаши қарори билан тасдиқлаш ваколати берилган олий таълим ташкилотларига тегишли қабул параметрларини 2022 йил 20 июнга қадар тасдиқлаш тавсия этилган.


@xushnudbek
272 viewsUlug'bek Abdiev, 06:21
Ochish/sharhlash
2022-06-07 09:57:47 Укувчиларимиз учун мактаб ховлисида махсус чумилиш хавзаси урнатилмокда
628 viewsUlug'bek Abdiev, 06:57
Ochish/sharhlash
2022-06-07 09:56:42
647 viewsUlug'bek Abdiev, 06:56
Ochish/sharhlash
2022-06-02 15:29:31 2022-2023 ЎҚУВ ЙИЛИДА 1-СИНФГА ҚАБУЛ 20 ИЮНДАН БОШЛАНАДИ

Умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул жараёнлари 20 июндан бошланади.

Мактабларга бириктирилган микроҳудуд бўйича қабул жараёнлари жорий йилнинг 20 июнидан 31 июлига қадар амалга оширилади.

Умумтаълим мактабларининг ўқувчи ўрни, малакали педагог кадрлар билан таъминланганлиги, синф хоналарининг ўқув мебеллари билан жиҳозланганлигидан келиб чиқиб, умумтаълим мактабларининг бўш ўринларига микроҳудуддан ташқари қўшимча қабул жараёнлари 2022 йилнинг 1-15 август кунлари амалга оширилади.

Шунингдек, ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг марказидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул жараёнлари ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА амалга оширилади.

Қолган ҳудудлар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг бошқа туман (шаҳар)ларидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул анъанавий шаклда, яъни бевосита мактабда амалга оширилади.

Шу ўринда яна бир бор эслатиб ўтамиз! Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, умумтаълим мактабларининг 1-синфига болалар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

Яъни, янги 2022-2023 ўқув йилида 2015 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар туғилган болалар 1-синфга қабул қилинади.

Қабул жараёнлари ҳақида қўшимча маълумот олиш учун мактаб маъмуриятига мурожаат қилишингиз мумкин.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
614 viewsUlug'bek Abdiev, 12:29
Ochish/sharhlash
2022-05-31 16:48:23
660 viewsUlug'bek Abdiev, 13:48
Ochish/sharhlash