Get Mystery Box with random crypto!

Омонат.... Ҳазрат Умар р.а. бир жума куни уйларида ушланиб қ | SARDOR DOMLA MARUZALARI

Омонат....

Ҳазрат Умар р.а. бир жума куни уйларида ушланиб қолиб, масжидга ҳадеганда чиқавермадилар. Жамоат у кишини кутиб қолди. Ниҳоят эшикда ҳазрат Умар кўриниб, минбар томон йўналдилар.

- Куттириб қўйганим учун узр! Эгнимдаги либосимни ювган эдим. Қуриши қийин бўлди. Кечикишимнинг сабаби шу.

“Мўминлар амири, бошқа кийим кийсангиз бўлардику. Шуни кийиш шартмиди?” - дегувчи топилмади. Чунки ҳазрат Умарнинг бошқа кийими йўқлиги ҳаммага маълум эди.

Умар ибн Хаттоб тўрт халифадан бири бўлиб, ўша вақтда ҳозирги Саудия Арабистони, Ироқ, Эрон, Сурия, Миср, Ливия ва бошқа ҳудудларга ҳукмдорлик қиларди. Жуда кўп мулкка эга бўлган байт-ул мол (халқ пули) унинг қўлида эди.

Тириклигидаёқ жаннат калитига эга чиққан, пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. санаб ўтган ўнлаб инсонлардан бири эди. Ҳатто у ҳам шундай оддий яшади. Энди фикр қилинг! Улар ким эдию биз киммиз....?!

Албатта яқинларингизга

Сардор Домла Телеграм каналига обуна бўлинг

https://telegram.me/joinchat/ose1hc9EMfgwMjNi