Get Mystery Box with random crypto!

Лафзсизлик, омонатга хиёнат, бировнинг ҳаққини поймол қилиш ох | Sanjar Nazar

Лафзсизлик, омонатга хиёнат, бировнинг ҳаққини поймол қилиш охирги пайтларда ҳар қачонгидан авж олганини кўп эшитаяпман. Бунинг сабабларидан бири – жамиятнинг аҳволи. Чунки худди микроблар, вируслар сингари ахлоқий, руҳий иллатлар ҳам ўзига қулай бўлган муҳитда урчийди. Оёғи осмонда бўлиб кўринса ҳам, жамиятни ислоҳ қилиш шахсни ислоҳ қилиш йўлидаги илк қадамдир. Жумладан, қашшоқ жамиятларда жоҳил, бадхулқ, номард одамлар кўпроқ учрайдими дейман.