Get Mystery Box with random crypto!

Доналд Трамп 2016-йилда Америка Президенти бўлди. 4 йил Презид | Sanjar Xo‘ja

Доналд Трамп 2016-йилда Америка Президенти бўлди. 4 йил Президентлик даврида журналистлар уни патини роса юлди.

Трамп жим турмади. Ёлғон хабар ёйди, деб "CNN", "The New York Times", "Washington Post" каби медиа ташкилотларини судга беришини айтди.

Америкада Президентлар ўзи хақида шов-шувли хабар чиқса матбуот анжумани ўтказади. Ёки халққа мурожаат қилиб, муносабат билдиради.

Трамп ҳаммасини қилди. Муносабат билдирди, матбуот анжумани ўтказди ва судга берди. Президентликдан кетганидан кейин ҳам тинчимади.

Ёлғон хабар тарқатди, деб "CNN"ни судга берди. 475 миллион доллар маънавий зарар талаб қилди.

"Озодлик" суриштирувида айтилган маълумотлар жиддий. Ё Президент матбуот анжумани ўтказиши керак. Ё бирор журналистга муносабатини билдириши керак. Ё "Озодлик" ни судга бериши керак.

Энг камида блоггерларга гапиртирилаётган қолип гапни айтиши керак:""Озодлик" фитначи, ғаламис, бузуқликни қўллаб туради, унга эътибор берманг" деб.

Жим туриш бу - "Озодлик"ни эмас, 36 миллион халқни менсимасликдир!

@sanjar_xoja