Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами | sanepidxizmat

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 71,5 миллион дозадан ошди.

31 октябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 7 396 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 23 нафарни,

2-босқич эмланганлар 7 220 нафарни,

3-босқич эмланганлар 0,

Бустер доза билан эмланганлар 153 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 71 578 049 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 282 444 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 18 439 289 нафарни,

3-босқич эмланганлар 11 197 039 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 20 659 277 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Хоразм вилояти (1 380 доза),
Бухоро вилояти (1 300 доза),
Сурхондарё вилояти (1 106 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 99,2 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 443 153 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 177 283 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 904 595 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 361 275 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat