Get Mystery Box with random crypto!

Куз фаслида иссиқ кунлар ортда қолиб, об-ҳавонинг аста-секин с | sanepidxizmat

Куз фаслида иссиқ кунлар ортда қолиб, об-ҳавонинг аста-секин совуши билан биргаликда мавсумий касалликлар ҳам авж ола бошлайди.

Аҳоли ўртасида ўткир респиратор вирусли касалликлар шамоллаш, тумов сингари касалликлар тарқала бошлайди.

Касалликларнинг тарқалишини олдини учун энг самарали ва хавфсиз усуллардан бири бу - эмлаш ҳисобланади.

Республикамизда, жумладан Навоий вилоятида ҳам шу кунларда грипп касаллигига қарши эмлаш ишлари фаоллик билан олиб борилмоқда.

Бундай тадбирлар Навоий шаҳридаги 2- ва 15-сонли мактабларда ҳам олиб борилди. Халқ таълим ходимларини грипп инфекциясига қарши эмлаш ишларини шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли тиббий ходимлар томонидан ўтказилди.

Зеро, грипп касаллигига қарши эмлаш хасталикнинг олдини олиш ва унинг асоратларини камайтириш учун энг яхши воситадир.

@sanepidxizmat