Get Mystery Box with random crypto!

CОVID-19 га қарши аҳолини эмлаш юзасидан жамоатчилик мулоқотла | sanepidxizmat

CОVID-19 га қарши аҳолини эмлаш юзасидан жамоатчилик мулоқотлари давом этмоқда

Cамарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги жамоатчилик мулоқотлари “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят бўлинмаси ҳамда Санитария-эпидимиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан Лойиш кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамда 20-қишлоқ оилавий поликлиникасида ўтказилди.

Мулоқот давомида мутахассислар томонидан CОVID-19 га қарши вакциналар билан эмланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди. Эмланиш ҳақида аҳоли вакилларининг хавотирлари маслаҳатлашув тарзида муҳокама қилиниб, саволларига жавоблар берилди. Мулоқот якунида иштирокчилар эмлаш юзасидан тайёрланган қисқа сўровномада ҳам иштирок этишди.

Бу каби жамоатчилик мулоқотлари иммунизация йўналишидаги экспертлар иштирокида вилоятнинг ҳар бир туманида режа асосида давом этмоқда.

@sanepidxizmat