Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами | sanepidxizmat

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 66,5 миллион дозадан ошди.

6 сентябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 135 346 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 7 035 нафарни,

2-босқич эмланганлар 17 915 нафарни,

3-босқич эмланганлар 14 449 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 95 947 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 66 514 613 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 029 411 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 17 689 994 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 457 161 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 17 338 047 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Сурхондарё вилояти (14 838 доза),
Фарғона вилояти (13 466 доза),
Қашқадарё вилояти (12 883 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 98 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 107 148 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 016 222 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 829 237 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 261 689 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat