Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами | sanepidxizmat

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 65,8 миллион дозадан ошди.

27 август мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 135 971 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 9 466 нафарни,

2-босқич эмланганлар 18 168 нафарни,

3-босқич эмланганлар 14 982 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 93 355 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 65 820 648 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 20 989 312 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 17 596 496 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 379 509 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 16 855 331 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Наманган вилояти (12 745 доза),
Самарқанд вилояти (12 701 доза),
Тошкент шаҳри (11 686 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 97,8 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 078 305 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 009 765 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 818 290 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 250 250 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat