Get Mystery Box with random crypto!

Хоразм вилояти Санитария-эпидемилогик осойишталик ва жамоат са | sanepidxizmat

Хоразм вилояти Санитария-эпидемилогик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими ҳамкорлигида "Ўта хавфли юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича вилоят миқёсида олиб борилаётган тадбирлар мазмун-моҳияти юзасидан" матбуот анжумани ўтказилди.
Унда Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ҳамда туман ва шаҳар бўлимларининг Жамоатчилик билан ишлаш бўлим ходимлари иштирок этди.
Анжуманда ўта хавфли юқумли касалликларнинг олдини олишда аҳоли ўртасида тарғиботни кучайтириш муҳимлиги таъкидланди. Вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси томонидан ўтган давр мобайнида соҳалар кесимида амалга оширилган ишлар ҳамда бошқарма олдида истиқболда турган муҳим вазифалар юзасидан иштирокчиларга атрофлича маълумотлар берилди.
Тадбир давомида журналистлар ва блогерлар соҳага оид кўплаб саволларига жавоблар олди.

@sanepidxizmat