Get Mystery Box with random crypto!

Қиш чилласида чорвага қувват берадиган неъмат - кучли озуқа во | Сам Тери Кушхона

Қиш чилласида чорвага қувват берадиган неъмат - кучли озуқа воситаларию лавлаги. Фақат лавлагини ёз ойларида қиш учун жамғариш лозим. Бугун фермерни озуқа таъминоти қийнаб туради. Омухта ем жуда қиммат, бир килоси нархи бир литр сутга яқин. Шундай бӯлгач, чорвадор фойда қилиши қийин. Кучли озуқа воситаларининг жуда қиммат ва сифатининг пастлиги бизни қийнаяпти. Ҳозир лавлагини бериш орқали чорванинг қорнини тӯйдириб турибман, акс ҳолда қурун сомон ё дағал хашак билан зотдор молларни қиш чилласидан олиб чиқиш қийин. Агар камида икки юзта қорамол боқаётган мулкдорларга кучли озуқа воситалари ҳозиргидек ҳар килоси ҳозиргидан 2-3 баробар арзонлиги таъминлаб қӯйилса бунда давлат ҳам жамият ҳам наф кӯради. Чунки сут ва гӯштнинг арзон ва сифатли, мӯл-кӯл бӯлиши айнан озуқа нархининг паст ва сифатли бӯлишига боғлиқ-да. Бу муаммо ҳал этилмаса, ҳамма хайрли ишлар қоғозда қолиб кетади.
Қорақалпоғистондан фермер Саъдулло Нуримбетов

@samteri_qushxona