2022-05-17 14:41:22
Мактаб кутубхоначиларининг ойлик маошлари 2022 йил 1 сентябрдан оширилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида” Фармони асосида умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган
кутубхоначиларининг ойлик маошлари 2022 йил 1 сентябрдан қуйидаги миқдорда оширилиши белгиланди.
Жумладан, умумий ўрта таълим мактабларида:
олий маълумотли кутубхона мудирининг ҳозирги кундаги ойлик маоши
1 376 803 сўмни ташкил этаётган бўлса,
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб
1 652 164 сўм, олий маълумотли кутубхоначининг маоши эса
1 151 818 сўмдан 1 382 182 сўмга;
бундан ташқари, ўрта махсус маълумотли кутубхона мудирининг амалдаги ойлик маоши
1 261 867 сўм бўлиб,
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб
1 514 240 сўмга, худди шундай маълумотга эга кутубхоначининг иш ҳақи миқдори
1 094 227 сўмдан 1 313 072 сўмга кўтарилади.
Кутубхона ходимларини лавозим маошини ошириш учун д
авлат бюджетидан қўшимча равишда жами йиллик қарийб
50 млрд. сўм маблағ оширилади.
Самарқанд янгиликлари
https://t.me/+yMplKSfol3RlOThi
https://t.me/+yMplKSfol3RlOThi
2.9K views11:41