Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Фарғона вилоятида фуқаролар ўрт | SAMNEWS•UZ | Samarqand yangiliklari

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Фарғона вилоятида фуқаролар ўртасида жанжал бўлганлиги ҳолати юзасидан текширув ўтказилмоқда.

Аниқланишича, жорий йилнинг 13 май куни Фарғона шаҳар А.Жомий кўчасида жойлашган 16-сонли кўп қаватли уйда яшовчи қўшнилар ўртасида, хонадонларнинг бирида ит боқиш билан боғлиқ маиший муаммолар оқибатида жанжал келиб чиққан. Натижада, бир нечта қўшнилар бир-бирларини хақоратлаб, тан жароҳатлари етказиб, хонадон ойналарини синдиришган.

Хозирда, жамоат тартибини бузишда қатнашган барча иштирокчиларнинг шахси аниқланган бўлиб, ҳолат юзасидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ

САМАРҚАНД ЯНГИЛИКЛАРИ
https://t.me/+yMplKSfol3RlOThi
https://t.me/+yMplKSfol3RlOThi