Get Mystery Box with random crypto!

Самарқандда фуқаро қудуқда ҳушини йўқотди Жорий йилнинг 15 ию | SAMNEWS•UZ | Samarqand yangiliklari

Самарқандда фуқаро қудуқда ҳушини йўқотди

Жорий йилнинг 15 июнь куни соат 19:44 да Самарқанд вилояти ФВБга Самарқанд тумани "Навбоғчиён" МФЙ Узумзор кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида қудуқ қазиш ишларини олиб бориш вақтида 31 ёшли фуқаро тахминан 8 метр чуқурликда ҳаво етишмаганлиги сабаб, ҳушини йўқотганлиги ва уни чиқариб олишда амалий ёрдам сўраб, ташвишли мурожаат келиб тушган. Бу ҳақида вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида фуқарони қудуқдан соғ-саломат чиқариб олиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

САМАРҚАНД ЯНГИЛИКЛАРИ
https://t.me/+yMplKSfol3RlOThi
https://t.me/+yMplKSfol3RlOThi