Get Mystery Box with random crypto!

Тожикистон Миллий Бирлик кунининг 25 йиллиги муносабати билан | Samarqand viloyati musiqali drama teatri

Тожикистон Миллий Бирлик кунининг 25 йиллиги муносабати билан маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшган бир гуруҳ шахсларга «Тожикистон маданият аълочиси» кўкрак нишони топширилди.
Тожикистон Республикаси Маданият вазири Давлатзода Зулфия Давлат буйруғи билан тақдирланганлар орасида Самарқанд вилоят мусиқали драма театрининг бош рассоми Баҳром Сафоев ҳам бор.
Тожик маданияти ва санъатини ривожлантириш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлашда фаол иштироки учун «Тожикистон маданият аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланган Баҳром Сафоевни самимий табриклаймиз!