Get Mystery Box with random crypto!

Магистратурага қайси тиллардан сертификат керак? 2022 йил 20 | 𝐒𝐚𝐦𝐃𝐓𝐔 𝙳𝚘𝚌𝚝𝚘𝚛𝚜👨‍⚕️👩‍⚕️

Магистратурага қайси тиллардан сертификат керак?

2022 йил 20 декабрдан
республика ОТМ магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланди.

Ҳужжатлар қабули magistr.edu.uz веб-сайти орқали 10 январга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Қайси хорижий сертификатлар қабул қилинади? Ва қайси даража бўлиши керак?

Юқоридаги суратларда ушбу саволга жавоб олишингиз мумкин.

Мазкур қишки қабулда истисно тариқасида тил билиш даражасига қаралмаяпти. Яъни юқоридаги рўйхатда номлари келтирилган имтиҳон тизимлари орқали исталган даражадаги сертификат бўлса ҳам, магистратурага қабул қилинаверади. Фақат ягона шарти, кейинчалик ўқиш давомида талаб этиладиган даражадаги сертификатни олишлари шарт. Йўқса, якуний имтиҳон қўйилмайди, бошқача айтганда магистрлик дипломини ололмайди.

Рўйхатда номи келтирилмаган тизимдан олинган сертификатлар магистратурага ҳужжат топшириш учун асос бўлолмайди. Қайси даражада бўлишидан қатъи назар. Бунга истисно йўқ.


@xushnudbek