Get Mystery Box with random crypto!

Талабаларга уйини ижарага берган шахслар даромад солиғи тўлама | 𝐒𝐚𝐦𝐃𝐓𝐔 𝙳𝚘𝚌𝚝𝚘𝚛𝚜👨‍⚕️👩‍⚕️

Талабаларга уйини ижарага берган шахслар даромад солиғи тўламайдими?

ЖАВОБ:
Солиқ кодексининг 378-моддаси 19-1-бандига биноан, солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлари солиқ солинмайдиган даромадлар ҳисобланади.

Бошқача айтганда талабаларга уйини ижарага берганлар даромад солиғи тўламайди. Талаба ҳам солиқ тўламайди.

Маълумот учун: бундан ташқари ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан, ота-онасига (қонуний вакилларига) тегишли бўлмаган уйда ижарада яшайдиган талабаларга улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Ҳар ойлик ижара пулининг 50 фоизи (Тошкент шаҳрида 300 минг сўмгача, қолган ҳудудларда эса 150 минг сўмгача) давлат ОТМларининг кундузги таълим шаклида, давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган ва ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларга қоплаб берилади. Бунинг учун талабалар ўзлари ўқиб турган ОТМга мурожаат қилишлари лозим.


@xushnudbek