Get Mystery Box with random crypto!

Самарқандда Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига аталган байрам та | AXBOROT XIZMATI

Самарқандда Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига аталган байрам тадбири ўтказилди

Самарқанд шаҳридаги “Мўъжиза” амфитеатрида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.

Дунёдаги ҳар бир халқ, ҳар бир давлат ҳаётида унутилмас, тарихий кунлар бўлади. Биз учун 1 сентябрь - Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллиги куни ана шундай муҳим сана. Ҳар йили ушбу кунни халқимиз кўтаринки кайфиятда, юртимизда яшовчи барча миллат ва элатлар билан ҳамжиҳатликда нишонлайди.

Бу йил ҳам шаҳар ва қишлоқларимизда мустақиллининг 31 йиллиги кенг нишонланмоқда. Байрам тадбирлари мамлакатимиз Тараққиёт стратегиясининг асосини ташкил этувчи “Инсон қадри учун!” ғоясига монанд “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” деган эзгу шиор остида ўтказилаётгани билан аҳамиятлидир.

Мурожаат учун:
Телеграм |
@samdchtijamoasi