Get Mystery Box with random crypto!

Cамарқанд шаҳридаги ўрта таълим муассасаларида ўқиш 19 сентябр | AXBOROT XIZMATI

Cамарқанд шаҳридаги ўрта таълим муассасаларида ўқиш 19 сентябрдан бошланади

Бу ҳақда Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда шундай дейилади: "Жорий йил 15-16 сентябрь кунлари мамлакатимизда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Саммити, шунингдек қатор хорижий мамлакат раҳбарларининг расмий ташрифлари бўлиб ўтади.

Мазкур жараёнлар ва тадбирлар ўтказиладиган ҳудудларга яқин жойларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, аҳолига қулай шароитларни яратиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув жараёнлари жорий йилнинг 19 сентябридан бошланишини маълум қиламиз".

Шунингдек, хабарда Самарқанд шаҳридаги мактаб ўқувчиларининг қолдирилган дарс соатлари ўқув йили давомида таътиллар ҳисобидан тўлдирилиши айтилган.

Мурожаат учун:
Телеграм |
@samdchtijamoasi