Get Mystery Box with random crypto!

Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi sambojxonauz — Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal S
Telegram kanalining logotibi sambojxonauz — Samarqand viloyati bojxona boshqarmasi | Rasmiy kanal
Kanal manzili: @sambojxonauz
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.53K
Kanalning ta’rifi

➡️ https://facebook.com/sambojxona ➡️ "Ishonch telefoni" (66) 233-63-00 ➡️ Murojaat uchun: @Gayrat_Sattarov

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-09-01 15:55:56 “Жартепа" чегара божхона постида фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатланишига вақтинчалик чеклов ўрнатилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сон Фармонига мувофиқ, йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида “Жартепа" чегара божхона постида жойлашган биноларни капитал таъмирлаш ва ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли,

2022 йилнинг 5-16 сентябрь кунлари мазкур божхона пости орқали фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишларига вақтинчалик чеклов жорий этилди.

Мазкур чеклов қуйидаги ҳолатларда тадбиқ этилмайди:

дипломатик ва халқаро ташкилотлар ходимларига;
расмий (ҳукумат) делегациялар таркибига кирувчи шахсларга;
республикамизда инвестиция лойиҳалари доирасида фаолият юритиб келаётган хорижий ташкилотлар ходимларига;
халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга;
мамлакатимизда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;
Тожикистон давлатида доимий яшовчи Ўзбекистон фуқароларига;
ўз юртига қайтаётган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига;
Тожикистонга кетаётган учинчи давлат фуқароларига.

https://t.me/sambojxonauz
5.2K views12:55
Ochish/sharhlash
2022-09-01 15:55:10
1.1K views12:55
Ochish/sharhlash
2022-09-01 08:36:51
Эътибор, эъзоз, эҳтиром

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари Мустақилик байрами куни "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" шиори остида божхона фахрийлари, хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларидан ҳамда беморлардан хабар олишди.

Тадбир давомида барчага бошқарма шахсий таркибининг байрам табриги етказилди. Бир пиёла чой устида ўтганлар ёдга олинди. Кўзларидаги қувонч ёшларини яширолмаган, қалби дарё инсонлар қўлларини дуога очиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, осмонимиз мусаффолигини сўраб Яратганга илтижо этдилар.

Божхона органларида анъанага айланган эзгу тадбир келажак авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёши улуғларни эъзозлаш, миллий қадриятларга ҳурмат ҳиссини уйғотишда катта аҳамият касб этади.
475 views05:36
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:46:43
Божхоначиларнинг байрам табриги

Барчангизни энг улуғ ва азиз байрамимиз – Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги билан Самарқанд вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби номидан самимий муборакбод этамиз.

Янги Ўзбекистонни бунёд этиш ва халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлидаги олиб бораётган шарафли ишларингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Жонажон Ватанимиз, хонадонларимиздан тинчлик-осойишталик, файзу барака ҳеч қачон аримасин!
1.0K views11:46
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:35:53
Самарқанд вилояти божхона бошқармасида Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилган тадбирда бошқарма шахсий таркиби ҳамда божхона фахрийлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Якуб Мирзарахимов йиғилганларни байрам билан табриклади.

Шундан сўнг, бир гуруҳ фидойи божхона ходимлари ҳамда божхона фахрийларига эсдалик “Қўл соати” ва “Фахрий ёрлиқ” топширилди.
441 views10:35
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:31:22
Тошкент халқаро аэропортида божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинган тимсоҳ болалари Тошкент ҳайвонот боғига вақтинча сақлаш учун топширилди.
504 views10:31
Ochish/sharhlash
2022-08-31 10:48:10
Тошкент халқаро аэропортида божхоначилар томонидан 54 бош тимсоҳ болаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.
867 views07:48
Ochish/sharhlash
2022-08-31 08:45:02
#Айни_пайтда:

Самарқанд вилояти ҳокимлигида Президент фармонига кўра Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан тақдирланган юртдошларимизга ушбу мукофотлар топширилмоқда.

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти божхона бошқармаси “Улуғбек” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Туропов Исомиддин Намозовичга “Жасорат” медалини топширди.
799 viewsedited  05:45
Ochish/sharhlash
2022-08-31 07:35:45
#Биласизми

Ўзбекистонга дрон олиб кириш тартиби

Ўзбекистон Республикасига учувчисиз учар қурилмалар, яъни дронларни олиб кириш, улардан фойдаланиш, сотиш ва сотиб олиш – жиноят. Бунинг учун 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиш мумкин.
469 views04:35
Ochish/sharhlash
2022-08-31 07:10:14
#Ана_холос
“Тимсоҳ“ болалари ноқонуний олиб ўтилаётганда Тошкент халқаро аэропортида ушлаб қолинди.

Бизни кузатишни давом этинг. Ушбу ҳолат тўғрисида бироздан сўнг батафсил ахборот берамиз.

Каналга қўшилинг:
https://t.me/sambojxonauz
1.0K views04:10
Ochish/sharhlash