Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат Икки кўчада вақтинча транспорт воситаларининг ҳарак | SAMARQANDLIKLAR_24

#Диққат

Икки кўчада вақтинча транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади

Маҳмуд Кошғарий ва Чуқурйўл кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Шу сабабли айни ондан таъмирлаш бошланди ва ишлар якунлангунга қадар Маҳмуд Кошғарий кўчасининг Мирзо Улуғбек кўчаси билан кесишмасидан Чуқурйўл (Макоронка) кўчаси орқали Рудакий кўчасигача бўлган қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

Эслатиб ўтамиз, икки кўчанинг таъмирлаш ишлари олиб бориб бўлинган қисмиларида транспорт воситаларининг ҳаракати ҳам тиклаб борилади.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFhvnjrM36cW_kseSQ