2023-03-25 10:30:54
Ўзбекистонда вабо қайд этилмаган
Бироқ, Ер юзида вабо касаллигининг тарқалиш хавфи жуда юқори.
Хорижга чиқувчилар нималарга эътибор қаратиши керак
Фақат ишончингиз комил бўлган овқатни истеъмол қилиш;
фақат кафолатланган сув ва ичимликлар ичиш;
гўшт, балиқ, денгиз маҳсулотларини термик ишловдан сўнг истеъмол қилиш;
мева ва сабзавотларни ювгач, қайноқ сув билан чайиш;
овқатланишдан олдин ҳар доим қўлни совун билан ювиш;
сув ҳавзаларида чўмилишда оғиз бўшлиғига сув киришига йўл қўймаслик;
турғун ва секин оқадиган сув ҳавзаларида чўмилмаслик;
иложи борича маҳаллий умумий овқатланиш хизматларидан фойдаланмаслик.
2023 йил бошидан буён дунёнинг 26 давлатида вабо касаллиги қайд этилди, Ер юзида ушбу касалликнинг тарқалиш хавфи жуда юқори.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси
https://t.me/Samarqandf
15.8K views07:30