Get Mystery Box with random crypto!

Самарқандда талаба қиз ўзини сувга ташлаб ҳалок бўлди Ижтимои | Samarqand

Самарқандда талаба қиз ўзини сувга ташлаб ҳалок бўлди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги кўприкдан бир қиз ўзини сувга ташлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳодиса юзасидан Бош прокуратура маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 10 март куни соат 21:25 ларда Оқдарё тумани «Ўзбекистон»  маҳалласида яшаган 18 ёшли қиз Д.О. (ОТМ талабаси) Оқдарё тумани ва Самарқанд туманини боғлаб турувчи Қорадарё кўпригидан ўзини сувга ташлаб жонига қасд қилган.

Марҳуманинг ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

https://t.me/Samarqandf