Get Mystery Box with random crypto!

МАКТАБЛАРДА ДАРСЛАР АНЪАНАВИЙ ШАКЛДА ДАВОМ ЭТТИРИЛАДИ Республ | SAMARQAND XORIJIY TILLAR

МАКТАБЛАРДА ДАРСЛАР АНЪАНАВИЙ ШАКЛДА ДАВОМ ЭТТИРИЛАДИ

Республика махсус комиссиясининг 2022 йил 2 февралдаги 97-сон баёнига мувофиқ, 7 февралдан бошлаб умумтаълим мактабларида ўқув жараёнлари анъанавий шаклда давом эттирилади.

Бунда, барча умумтаъли мактабларида ўқитувчи ва ўқувчилар ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатьий риоя этилган ҳолда антисептик воситалардан мунтазам фойдаланишлари талаб этилади.

Шунингдек, дарс машғулотлари амалдаги дарс жадвали асосида синф системасида ташкил этилади.

Мактаб маъмурияти вирус тарқалишини олдини олиш мақсадида, таълим жараёни иштирокчиларининг ниқоб тақиб юриши ҳамда ижтимоий масофани сақлашини қатьий назоратга олиши талаб этилади.

Шу билан биргаликда, умумтаълим мактабида касалланиш ҳолатлари кўпайган тақдирда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг хулосасига кўра бевосита ушбу мактабда анъанавий таълим жараёнини чеклаш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколатига эга эканлигини эслатиб ўтамиз.