Get Mystery Box with random crypto!

ТАЯМУМ БОБИ 3. Таяммум қӯлни икки маротаба тупроққа уриш | SAM AHLI SUNNA TV📣

ТАЯМУМ БОБИ

3. Таяммум қӯлни икки маротаба тупроққа уришдан иборат. Биринчиси билан юзига масҳ тортади, иккинчиси билан қӯлларининг тирсакларигача масҳ тортади. Чунки Росуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:"Таяммум икки зарбдан иборат. Бир зарб юз учун ва яна зарб икки қӯл учун" деганлар. Юзни хунук қилиб қӯймаслиги учун тупроқларни кетказадиган даражада қӯлларини қоқади. "Зоҳирур - ривоя" китобига кӯра, ( таяммумда юзни ва икки қӯлларни тирсаккача ) қамраб олиш зарур, чунки таяммум таҳоратнинг ӯрнига ӯтади. Шу боисдан уламолар:"Масҳ мукаммал бӯлиши учун бармоқлари орасини ҳилол қилади ва қӯлдаги узукни ечади" деганлар.

Мерожака, [29.09.2022 11:15]
4. Таҳоратсизлик ва жунублик ҳолатларида таяммум қилиш ( жоизлиги ) бир хилдир. Шунингдек, ҳайз ва нифосдан кейин ҳам. Чунки бир қавм Росуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб:"Ё Росуллуллоҳ, биз мана бу қумликларда яшайдиган қавммиз. Бир - икки ойлаб сув топа олмаймиз. Ораларимизда жунуб кишилар, ҳайз ва нифосли аёллар бӯлади, нима қилайлик?" деб сӯраганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Ерларингиздан фойдаланинг ( таяммум қилинг )" деганлар.

Ҳидоя шарҳ бидоятил мунтаҳи

Меликов Меърож тайорлади

Эслатинг, эслатиш мўъминларга манфаат берур.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/samahlisunnatv