Get Mystery Box with random crypto!

ТАЯМУМ БОБИ 2. Сув топса - ю лекин касал бӯлса ва сувн | SAM AHLI SUNNA TV📣

ТАЯМУМ БОБИ


2. Сув топса - ю лекин касал бӯлса ва сувни ишлатганда касали кучайиб кетишидан қӯрқса, "Бемор бӯлсангиз" деган оятга биноан, таяммум қилади. Чунки касалнинг зӯрайиб кетишидаги зарар сувни нархидан қимматроқ, сотиб олишдаги зарардан кучлироқдир. Ӯша ҳолат ( сув нархининг қимматлиги ) таяммум қилишни жоиз қилиб қӯяр экан, мазкур ҳолатда ( яъни, сувни ишлатганда касалининг зӯрайиб кетиш хавфи бӯлганида ) сувни ишлатмаслиги авлороқдир. Касалликнинг ҳаракат туфайли ёки сув ишлатиш сабабли кучайиб кетишининг фарқи йӯқ. Агар жунуб киши ғусл қилса, совуқдан ӯлишидан ёки касал бӯлиб қолишидан қӯрқса, тупроққа таяммум қилади. Бу ҳукм, юқорида айтганимиздек, киши шаҳардан ташқарида бӯлган вақтда ( қӯлланади ). Киши шаҳарда бӯлганида ҳам худди шундай, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга кӯра, таяммум қилаверади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг далили: ожизлик ( яъни сувни ишлата олмаслик ҳолати ) мавжуддир. Шунинг учун уни эътиборга олиш лозим.

Ҳидоя шарҳ бидоятил мунтаҳи

Меликов Меърож тайорлади

Эслатинг, эслатиш мўъминларга манфаат берур.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/samahlisunnatv