Get Mystery Box with random crypto!

Организмдан кальцийни ювиб чиқарадиган маҳсулотларни биласизми | Salomatlik saboqlari

Организмдан кальцийни ювиб чиқарадиган маҳсулотларни биласизми?

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Кальций организм учун керакли элементлардан бири бўлиб, таянч-ҳаракат системаси, юрак, нерв системаси учун муҳим ҳисобланади. Кальций миқдорининг меъёрида бўлиши организм учун зарур бўлиб, яхши ўсиш ва ривожланишда қатнашади.

Мунтазам равишда баъзи маҳсулотларни истеъмол қилиш кальцийнинг организмдан чиқиб кетишига сабаб бўлади. Бу эса кальций етишмовчилигига олиб келади. Булар:

Палма ёғи. Палма ёғи қальцийнинг сўрилишига таъсир қилади. Кальцийдан ташқари жуда кўп витамин ва микроэлементлар сўрилишига ҳам таъсир кўрсатади.

Қаҳва. Кўп миқдорда қаҳва ичиш кальцийнинг организмдан чиқиб кетишига сабаб бўлади.

Спиртли ичимликлар ва туз ҳам кальцийнинг сўрилишига таъсир кўрсатади.

Шакар ва ширин маҳсулотлар. Ушбу маҳсулотлар ичак микрофлорасига таъсир кўрсатиб, кальцийнинг яхши сўрилмаслигига олиб келади.

Манба:«Соғлом ҳаёт»

Каналга уланиш
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg