Get Mystery Box with random crypto!

Хоҳламай ейдиган маҳсулотингиз аслида фойдали! Шифокор Отаб | Salomatlik saboqlari

Хоҳламай ейдиган маҳсулотингиз аслида фойдали!

Шифокор Отабек Чориев:

Кўпчилик хушламайдиган фойдали маҳсулотлар рўйхатини қуйидагича: шолғом, ошқовоқ, сабзи, саримсоқ пиёз, карамлар, булғор қалампири, кўк пиёз

Айтинг-чи, қайси чойхонада кечки овқатга карам шўрва, мастава ёки мампар каби суюқ овқатлар буюртма қилинади, ёки қайси миллий таомларда ошқовоқдан қилинган таомлар мавжуд? Таҳлилларга кўра, кечки таомларнинг 80 фоизи қовурилган, дудланган ва 80-100 фоизи мол ва қўй гўшти ташкил қиладиган шашлик, қозон-кабоб, жиз, манти, ош, стейк кабилар экан.

Японларнинг узоқ умр кўриш сабабларидан бири боғчаларда фойдали маҳсулотларни болалар онгига мултфильмлардаги тасвирлар орқали шунчалик сингдиришадики, болалар бир умр шу емаклардан тановул қилишга ўрганиб қолади. Яъни сунъий иштаҳа яратишади, десак ҳам бўлади.

Хуллас соғлом узоқ умр кўришни хоҳлайсизми? Марҳамат хоҳламаган таомингизни истеъмол қилинг.

Манба:«Соғлом ҳаёт»

https://t.me/salomatliksaboqlari