Get Mystery Box with random crypto!

ЎПИБ ҚЎЙИНГ АЁЛИНГИЗНИ Ёмонликдан чиққанда саси, Жанжал бузса | SALOMATLIK.UZ

ЎПИБ ҚЎЙИНГ АЁЛИНГИЗНИ

Ёмонликдан чиққанда саси,
Жанжал бузса ҳаёлингизни.
Ёзилмаган бахт формуласи,
Ўпиб қўйинг аёлингизни.

Ҳафа бўлманг ёмон сўзидан,
Сизга меҳри тошар кўзидан.
Эркалатиб икки юзидан,
Ўпиб қўйинг аёлингизни.

Уй жойим деб жонини ёқар,
Тинмас яна фарзандлар боқар.
Меҳр кутиб гоҳ ёши оқар,
Ўпиб қўйинг аёлингизни.

Ҳар зомонда гулим жоним деб,
Севганим сан ҳар бир оним деб.
Эркалатиб султонхоним деб,
Ўпиб қўйинг аёлингизни.

Бир ширин сўз ҳафтага етар,
Бир ой бахтли, илтифот этар.
Ишларингиз юришиб кетар.
Ўпиб қўйинг аёлингизни.

Кўчаларда кетсангиз қолиб,
Кутар муштоқ кўзлари толиб.
Ҳар келганда кўнглини олиб,
Ўпиб қўйинг аёлингизни.


Яқинларга Ҳам Улашинг!

@Salomatlik_uz - Биз билан соғлом юринг!