Лавлаги ва олма сиркаси ҳосияти Мени ва фарзандларимни тез- | SALOMATLIK.UZ
Лавлаги ва олма сиркаси ҳосияти
Мени ва фарзандларимни тез-тез ангина безовта қилиб турарди. Анча вақт олдин бир халқона усулни қўллагач, томоқ оғриғидан буткул қутулдик.
Бунинг учун майда тишли қирғичдан 1 косача хом лавлаги чиқариб олинади, кейин унга 1 ош қошиқ олма сиркаси қўшилиб, 4 соат тиндирилади. Сўнгра шарбати ажратиб олиниб, ҳар тонгда томоқ чайқалади.
Ушбу тадбирни қўллагач, касалликдан асар ҳам қолмади. Минг бора шукурки, шундан кейин оиламиз билан ангина нималигини билмай кетдик