Get Mystery Box with random crypto!

Болаларда ЎРВИ(Ўткир респиратор вирусли инфекция) пайтида нима | SALOMATLIK.UZ

Болаларда ЎРВИ(Ўткир респиратор вирусли инфекция) пайтида нималар қилиш мумкин эмас:

• Уйда ўзбошимчалик билан даволаш;
• Педиатр тавсияси бўлмасдан туриб антибиотикларни қўллаш;
• Педиатр маслаҳатини олмасдан бурунга томизадиган дориларни қўллаш;
• Шифокор маслаҳати бўлмасдан ўзбошимчалик билан турли хилдаги томчилатиб қуйиладиган (осма уколлар) препаратлардан фойдаланиш;
• Педиатр ёки Лор кўриги бўлмасдан, тиббий илми йўқларга томоғини арттириш;
• Болада иситма юқори вақтда оёғини ванна қилиш;
• Агар болада йўтал, хансираш бўлса, овози бўғилиб, хириллаб нафас олиб турган бўлса, исириқ тутатиш;
• Кўкрак қафасига турли хилдаги озиқ-овқат маҳсулотларини (қўй ёғи, лавлаги, асал, туз, турп ва h.k) суртиш ва боғлаш;
• Томоғига ёки кўкрак қафасига ёд суриш.

Яқинларга Ҳам Улашинг!

@Salomatlik_uz - Биз билан соғлом юринг!