Get Mystery Box with random crypto!

Анор Абу Али ибн Сино анор пўстини қон тупирганда, милк қон | Саломат бўлинг! | Расмий канал

Анор

Абу Али ибн Сино анор пўстини қон тупирганда, милк қонаганда, меъда касалликлари (ич кетиш, қон аралаш ич кетиш)да, сийдик ҳайдаш, тиш-милкни мустаҳкамлашда, яраларни ва бошқа касалликларни даволашда ишлатган.

Халқ табобатида анор пўстлоғи, меваси, мева пўсти, гули истисқо (водянка), қўтир, йўтал, ич кетиши, дизентерия, сариқ касалликларида ва қон тўхтатувчи, сийдик, гижжа ҳайдовчи дори сифатида ишлатилади.

Мева пўстлоғидан қайнатма тайёрлаш учун қопқоқли идишга бир стакан сувга бир чой қошиқ пўстлоғидан солиб қайнатилади ва овқатдан олдин бир ош қошиқдан ичилади. Мева пўстлоғининг кукунига сарёғ ёки мол ёғи билан аралаштириб суртилса, теридаги йирингли яраларни тузатишга ёрдам беради. Мева пўстлоғидан тайёрланган қайнатма эса оғиз бўшлиғи яллиғланишига ҳам даво бўлади.

Анор, олма, беҳи, лимон, ошқовоқ, нилуфар ва кашничга тенг миқдорда аралаштирилиб қайнатилади, унинг қуюқ шарбатига асал қўшиб истеъмол қилинса, сафро қусиш, кўнгил айниши ва тинка қуришига шифодир.

@salomatlik_official